АБРАЗИВ-СУЮҚЛИКЛИ ИШЛОВ — таркибида эримаган абразив доналар бўлган суюқлик оқимини ишланадиган сиртга катта тезликда йўналтириб, олдинги ишловдан қолган изларни йўқотиш. Бу усул қуйма ва тобланган металларни турли сиртқи шикастлардан тозалашда қўлланилади.