АБРБАНДИ ЧЎПСА

АБРБАНДИ ЧЎПСА (форс.) — абрбандичилик ишида қўлланиладиган асбоб (уз. 2 м, йўғонлиги 20 см бўлган силлиқёғоч — чўп). Ишлатилиши: икки Абрбанди чўпса абрбанди қилиш учун қатланган танда қати орасига солиниб, икки четига келтирилади, икки учидан тирқиш ип боғлаб, қўлқозиқларга тортилади, остига тиргак қўйилади ва унга танданинг ливитлари ёйиб қўйилиб, юзига гуллар чизилади.