АБРЕКЛАР (осетинча абираег, абрег — дарбадар, йўлтўсар сўзидан) — ўтмишда Шим. Кавказ халқларида уруғ даргоҳидан ҳайдалиб, саргардонлик ва йўлтўсарлик билан ҳаёт кечирган кишилар. Рус империяси Шим. Кавказни босиб олган вақтлардан рус босқинчиларига қарши якка ҳолда курашганларнинг барчаси шу ном билан аталган.