АБРИС (нем. abrip — чизиқ, хомаки расм) — 1) репродуктив литографияга — кўчирилаётган тасвир қиёфаси; шаффоф материал — плюр (елим кат-ламли шаффоф қоғоз), калька ёки желатин плёнкага махсус тушь билан чизилади;
2) геодезияда — дала шароитида қўлда чизилган ва ўлчамлар кўрсатилган хомаки чизма; 3) ҳарбий ишда йўлнинг хомаки режаси. Абрис жанг бошланишига оз вақт қолганда ёки ҳаво ёмон пайтларда ҳарбий мутахассислар томонидан кўз билан чамалаб чизилади. Йўл қоғозда тўғри чизиқ билан кўрсатилади. Йўлда учрайдиган нарсалар (кўприклар, қуруқдан айланиб ва сувдан кечиб ўтиладиган жойлар) нуқта ёки кичик доира билан кўрсатилади. Чизиқ билан кўрсатишнинг иложи бўлмаса, қоғознинг бир четида қисқа шарҳ берилади. Абрис, одатда, харита ўрнида ишлатилади.