АБСЕНТЕИЗМ (лот. absentia — қатнашмаслик, бош тортиш) — 1) сайловчиларнинг вакиллик органлари ёки мансабдор шахсларни сайлашда, йиғилишларда ва ҳ. к. да қатнашишдан бош тортиши; аҳолининг ўз фуқаролик ҳуқуқларини амалга оширишга бефарқ қараши. Абсентеизм сайлов тизими нодемократик кўринишига қарши аҳоли норозилигининг бир шакли;
2) қ. х. ни юритишнинг шарти сифатида ернинг ўз эгасидан ажратиб қўйилиши. Бунда ер эгаси — абсентеист и. ч. жараёнида қатнашмай пул даромади (рента ёки фойда шаклида) олади. Бу билан ер даромадлари қ. х. ишлаб чиқариши соҳасидан ажратилади ва абсентеистларнинг яшаш манбаига айланиб қолади. Деҳқончилик А. и Лотин Америкасида энг кўп тарқалган.