АБСОРБЦИЯ

АБСОРБЦИЯ (лот. absorbtio — ютилиш, absorbeo — ютаяпман сўзидан) — эритма ёки газ аралашмасидаги модда (абсорбат)ларнинг қаттиқ жисм ёки суюқлик (абсорбент)ларга ҳажмий ютилиши. Газларнинг суюқликларга Абсорбция ланишидан нефтни қайта ишлаш, коксбензол ва б. саноат соҳаларида фойдаланилади. Газларнинг буғ ва суюқликларда эриш даражасининг турлилигига асосланган ҳолда Абсорбциядан техникада газларни тозалаш ва ажратишда ҳамда уларни буғгаз аралашмаларидан ажратишда фойдаланилади. Абсорбцияга қарама-қарши жараён десорбция дейилади, у эритма ютган газни ажратиб олиш ва абсорбентни регенерация қилишда қўлланилади.

Prev Article

АБСОРБЕР

Next Article

АБУ ЖАҲЛ