АБСТРАКТЛИКДАН КОНКРЕТЛИККА ЎТИШ — объектни тадқиқ этиш метод и; назарий фикрлашда объект ҳақидаги абстракт ва бир томонлама билишдан уни кўпроқ конкрет тасаввур этиш сари бориш; инсон билиши тараққиётининг умумий қонуни, диалектик мантиқнинг асосий принципи (яна қ. Абстракция).