АБСТРАКЦИОНИЗМ (лот. abstractio-мавҳумлик, номаълумлик, узоқлашиш) . 20-а. да аввал тасвирий санъатда пайдо бўлиб, кейин адабиётга ўз таъсирини ўтказган оқим. Намояндалари — Чарльз Новард, Стюорий Девис, Крауфорд, Рэтнер, Моррис, М. Сейфер, П. Мондриан, Пауло Клее ва б. санъат борлиқнинг эмас, санъаткор ҳис-туйғуларининг инъикоси деган ғояни илгари суришган. Бу оқимдагилар ижодида ҳис, туйғу, хаёл борлиқдан узилган чизиқлар, геометрик шаклларда намоён бўлади, шакл ва мазмун бир-бирига сингиб кетади, яъни анъанавий тушунчадаги мазмун ва шакл ўз моҳия-тини йўқотади. Абстракционизмнинг таъсири француз шеъриятида айниқса сезиларлидир. Абстракционизм бадиий адабиётда «антироман» ва б. кўринишларда намоён бўлмоқда. Абстракционизм оқими намояндалари «воқеликни инкор этиш эвазига руҳий воқелик» яратмоқчи бўладилар.
50-й. ларда Абстракционизм санъатнинг «Белгилар санъати», «иероглифлар», «каллиграфия» каби ички йўналишлари пайдо бўлди. Абстракционизм санъатга маълум бир услубий янгилик олиб келган бўлсада, таниқли мутафаккир ва санъаткорларнинг танқидига учради. Хусусан, Абстракционизм Камю воқеликдан мутлақ узилган асарнинг фақат воқеликка ёпишиб олган асардан фарқи йўқ деб қарайди. Камюнинг фикрича, санъат воқелик ва санъаткор ҳис-туйғулари ўртасидаги эркин ва табиий уйғунлашувдан пайдо бўлади. Лекин Абстракционизм санъат ва унинг тасвир усуллари ҳақидаги тасаввўрни бойитгани учун ҳам клмматлидир.