АБСЦЕСС

АБСЦЕСС (лот. abscessus — йиринг бойлаган жой) — терининг шикастланган жойида микроблар тўқималарни емириши натижасида йиринг тўпланиши. Йиринг бойлаган жой қўшни тўқима ёки аъзолардан юпқа ёки қалин (пиоген) парда билан ажралиб туради. Абсцесс тери ости клетчаткасида, мускул, суяк, жигар, ўпка, талоқ, мия ва б. аъзоларда ёки улар оралиғида пайдо бўлиши мумкин. Абсцесс бир беморнинг бир неча аъзоларида ҳам кузатилади. Абсцесс мустақил равишда ёки бошқа касалликлар (зотилжам, шикастланиш ва ҳ. к.)нинг асо-рати кўринишида рўй беради. Абсцесс иссиқ ва совуқ бўлади. Иссиқ Абсцессда йиринг бойлаган жой қизариб шишади, беморнинг т-раси кўтарилади, боши оғрийди, томири тез уради, ухлай олмайди. Бундай Абсцесс шиддатли бошланади. Ички аъзолар (мия, ўпка, жигар ва б.) А. си бемор ҳаёти учун хавфли. Совуқ Абсцессда юқоридаги белгилар пайдо бўлмайди.

Давоси: тўқима қаттиқпашиб, ҳали йиринг тўпланмаган бўлса, иссиқ килинади, кварц лампаси билан нурлантирилади, пенициллин буюрилади, йиринг бойлаган бўлса, жаррохлик усули қўлланилади.