АБУ АЛИ САҒОНИЙ

АБУ АЛИ САҒОНИЙ (Чағоний) (?-955) — Сағониён (Чағониён) ҳукмдори. 939 й. дан сомонийларнинг Хуросондаги ноиби. 945 й. ноибликдан бўшатилгани учун амир Нуҳга қарши қузғолон кўтариб, янги ноиб Иброҳим ибн Симжўрни Хуросондан қувиб чиқарган. Амир 948 й. дек. да сулҳ тузиб, уни қайта ноибликка тайинлаган бўлсада, кўп ўтмай бу қарорини бекор қилган. Шунда Абу Али Сағоний бувайҳийлар ёрдамида амирга қарши қўзголон кўтарган, аммо Абдулмалик ибн Нуҳ даври (954—961 )да Хуросонни ташлаб кетишга мажбур бўлган.

Prev Article

АБСОРБЕР

Next Article

АБУ ДУЛАФ