АБУ БАШАР МАТО

АБУ БАШАР МАТО ибн Юнус Насроний Настурий (? — 940) — олим, таржимон. Халифа Розий замонида (934 — 940) бир неча вақт Бағдодда турган. Аристотелнинг «Китоб ул-ибора», «Мабҳас ул-Буҳрон» асарларига шарҳлар ёзган, «Поэтика» китобини сурёнийчадан араб тилига, «Масо ул-олам» китобининг баъзи муқаддималарини, Яҳё ибн Серафионнинг «Куннош» асарини, Платон, Искандар Афродизий ва б. олимларнинг асарларини араб тилидан сурёний тилига таржима қилган.