АБУ ДАБИ, Абу Заби — БАА нинг муваққат пойтахти. Абу Даби амирлигининг маъмурий ва савдо-транспорт маркази. Аҳолиси 363 минг киши (1989). Форс қўлтиғи соҳилидаги порт. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Нефть қазиб олинадиган р-ннинг маркази. Нефть қайта ишланади. Балиқ овланади. Форс қўлтиғи бўйида Зайд денгиз порти бор. Порт орқали асосан нефть, нефть маҳсулотлари ва сиқилган газ экспорт қилинади.