АБУ ҲАФСИ КАБИР

АБУ ҲАФСИ КАБИР (9-а.) — фикҳшунос олим. Имом Бухорий билан замондош. Абу Ҳафси Кабир фиқх. бўйича машҳур бўлган. Ўғли Абу Абдуллоҳ ҳам ислом оламида таниқли. Уни отаси билан янглиштирмаслик мақсадида уламолар отасини Абу Ҳафси кабир, ўғлини Абу Ҳафси сағир деб атаганлар. Абу Ҳафси Кабир «Ал-Аҳвоъвал-ихтилоф» («Ҳавойи гаплар ва келишмовчиликлар»), «Ар-радду алал-Лафзийя» («Юзаки қаровчиларга раддия») китобларининг муаллифидир.

Prev Article

АБУ ТОЛИБ

Next Article

АБУЛФАРАЖ