АБУ ҲАНИФА ДИНОВАРИЙ Аҳмад ибн Довуд (тахм. 815 — Эрон, Диновар ш. — 895) — тарихчи, тилшунос, ботаник (хашшоб) олим. Абу Ҳанифа Диноварий геогр., астрономия ва мат. билан ҳам шуғулланган. Унинг бизгача етиб келган тарихий асари «Китоб ахборит-тивол» («Узун ҳикоялар китоби»)дир. Унда умумжаҳон ва Эрон тарихи (637 й. дан 9-а. гача) га оид муҳим маълумотлар бор. Шарқшунос В. Ф. Гиргас томонидан 1888 й. да рус тилида нашр этилган. А Ҳ. Д. «Китоб ушшиър вашшуъаро» («Шеър ва шоирлар ҳақида китоб») ва «Китоб ул-фасоҳат» («Фасоҳат ҳақида китоб») каби асарлар ёзган. Унинг «Китоб фин-набот» («Ўсимлик ҳақида китоб») номли машҳур асари узоқ вақтларгача Шарқ ботаник ва табиблари учун қўлланма бўлган. Асарнинг бизгача етиб келган баъзи бир қисмлари Б. Левин томонидан инглиз тилига таржима қилиниб, нашр этилган (1953). Абжад тартибида ёзилган бу китобда 482 хил ўсимликнинг хислати баён қилинган. Myаллиф ҳар бир ўсимликни таърифлашда ўз замонаси шоирларининг шу ўсимлик ҳақидаги шеърларидан намуналар кслтирган.