АБУ ҲАЙЁН АНДАЛУСИЙ

АБУ ҲАЙЁН АНДАЛУСИЙ Асируддин Муҳаммад ибн Юсуф ибн Али ал-Ғарнотий (1256—1334) — тилшунос олим. 65 та асар ёзган, уларнинг 10 дан кўпроғи бизгача етиб келган. «Китоб улмубаййин фи тарих ил-Андалус» («Андалусия тарихи ҳақида баён қилувчи китоб»), «Заҳр ул-мулк фи таҳаррурит турк» («Турк озодлиги чечаги»), «Китоб ул-идрок ли лисон ил-атрок» («Туркий тилларни билиш китоби»), «Китоб ул-афъол фи лисонит турк» («Турк тилидаги феъллар китоби»), Мантиқ ул-фурс ли лисон ил-фурс» («Форс тилини билмайдиганлар учун форс тили ҳақида сўзлар»), «Hyp ул-ғабаш фи лисон ил-ҳабаш» («Ҳабаш тилидаги қоронғуликларни ёритувчи нур»), «Ад-дуррат ул-музиъа фи луғатит туркия» («Туркий тил ҳақида нур берувчи марварид») каби асарлари мавжуд. У асарларида туркий тилларнинг грамматикаси ва лексикаси, ўша даврда мавжуд бўлган кўпгина туркий лаҳжа ва шевалар ҳақида маълумот берган. Унинг асарлари туркий тиллар тарихини ўрганишда қимматли манбадир.