АБУ ЖАҲЛ (асл исми Амр ибн Ҳишом) — Макка зодагонларидан бири. Муҳаммад (сав) тарғиботига қарши тургани, унга душманлик қилгани учун лаънатланган. Ислом анъанасида унга Абу Жаҳл (жаҳолат эгаси) лақаби берилган. Абу Жаҳл маккаликлар ва мадиналик мусулмонлар ўртасидаги Бадр жанги (624)да ҳалок бўлган.