АБУ МАНСУР ҲАСАН

АБУ МАНСУР ҲАСАН ибн Нуҳ Қумрий — тиб олими. Сомонийлар амири Мансур Ибн Яҳёнинг шахсий табиби бўлган. Абу М. Ҳ. бухоролик бўлгани учун «Бухорий» нисбаси билан ҳам танилган. Абу Мансур Ҳасан табобат илмида Ибн Синонинг устози. «Китоб илал ул-илал» («Касалликлар сабаблари китоби»), «Китоб ғино ва мано» («Ҳаёт ва ўлим ҳақида китоб») каби араб тилида ёзилган бир қанча асарларнинг муаллифи. Буларнинг кейингиси эса инсон организмида пайдо бўладиган ҳар хил касалликлар, уларнинг дорилари ва даволаш усулларига бағишланган. Бу асарнинг бир қўлёзма нусхаси Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-тида сақланади.