АБУ МАНСУР ИСФАҲОНИЙ Ҳусайн ибн Зайд ибн Тоҳир (? — 1057) — риёзиётчи, мусиқада Ибн Синонинг (Исфаҳондаги) шогирди. Ибн Синонинг фалсафий рисолаларидан «Ҳай ибн Яқзон» («Яқзоннинг ўғли Ҳай») асарига шарҳ ёзган ҳамда «Шифо» асарининг мазмунини сақлаган ҳолда кисқартмасини тузган.