АБУ МУСЛИМ

АБУ МУСЛИМ (лақаби; бошқа лақаблари Або Муслим, Абу Муслим Хуросоний, Абу Муслим Марвазий; асл исми Абдурраҳмон ибн Муслим) (тахм. 727 — 755) — Хуросон ва Мовароуннаҳрда умавийлар сулоласига қарши ҳаракат (қ. Абу Муслим ҳаракати) раҳбари. 747 й. умавийларга қарши тайёрланаётган ҳаракатга раҳбарлик қилиш учун Марв воҳасига жўнатилган. У ғалаба қозониб, халифалик аббосийлар кулига ўтгач (750), Хуросон волийси. А. М. Хуросон ва Мовароуннаҳрни обод этиш борасида бирмунча ишлар қилади. Жумладан, Самарқанд рабоди қурилади, Бухоронинг жан.-шарқай қисмини суғорувчи Абу Муслим канали қазилади. Абу Муслим халқорасидаги таъсири, обрў-эътибори ошиб кетганлиги, Хуросонни мустақил идора этишга уринаётгани боисидан халифа Мансур буйруғи билан ўлдирилди.

Loading...