АБУ НАСР ҚУБАВИЙ Ахмад ибн Муҳаммад ибн Наср (11 — 12-а. лар) — қувалик тарихчи ва таржимон. 1128 — 29 й. ларда Наршахийнинг «Тарихи Бухоро» («Бухоро тарихи») асарини араб тилидан форс тилига таржима қилган. Таржима қилиш жараёнида унга Бухоро тарихига доир катта тарихий аҳамиятга молик маълумотларни ҳам киритган. Бу асарнинг бир неча қўлёзма нусхалари Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-тида сақланмоқда.