АБУ НАЗР САМАРҚАНДИЙ

АБУ НАЗР САМАРҚАНДИЙ (Абу Назр Муҳаммад ибн Масъуд ал-Аъёший ас-Суламий) , (10-а.) — фиқх олими. Хуросонда бош имомлик қилган. Араб тилида 208 та асар ёзган. Булардан «Китоб сират абий» («Отамнинг таржимаи ҳоли китоби»), «Китоб сират Умар» («Умарнинг таржимаи ҳоли китоби»), «Китоб ал-муваззаҳ» («Изоҳланган нарсалар ҳақида китоб»), «Китоб сират Муовия» («Муовиянинг таржимаи ҳоли китоби») каби асарлари диққатга сазовордир. Айниқса унинг «Тафсир ас-Суламий» китоби машҳур бўлиб, немис шарқшуноси К. Броккельманнинг ёзишича , бу асарнинг Иброҳим ибн Аҳмад ал-Қуммий томонидан қайтадан ишланган нусхаси бизгача етиб келган.

Loading...