АБУ САИД МУҲАММАД РУМИЙ

АБУ САИД МУҲАММАД РУМИЙ (ПАХЛАВОН) (15-а.) — ҳиротлик олим, шоир, созанда-бастакор, хонанда. Ҳиротлик машҳур бастакор – хонанда Уста Шодининг шогирди. У ҳаётининг кўп қисмини Ҳирот (Ҳусайн Бойқаро саройи)да ўтказган. Алишер Навоий раҳнамолигида ижод қилган. Қирқ шогирдига ҳар куни илми фароиз (мат.) дан, оҳангдошлик (просодия) ва имло — иншодан, гўштгир (паҳлавон)ликдан, илми мусиқийдан таълим берган. Унинг Рост мақомининг панжгоҳ қисмидаги қўшиқлари ғоят ёқимли ва машҳур. Абу Саид Муҳаммад Румий (П)нинг ижрочилик ва бастакорлик фаолияти Навоийнинг «Ҳолоти Пахлавон Муҳаммад» асарида ёритилган.