АБУ САИДХОН

АБУ САИДХОН (? – 1533) — шайбонийлардан. Кўчкунчихоннинг ўғли. Бухоро хони (1531—33). Абу Саидхон даврида Мовароуннаҳрда шайбонийлар ўртасида Бухоро ва Самарқанд тахти учун ўзаро низолар давом этган. У машҳур тасаввуф олими бўлмиш ўз вазири Офоқ Хожанинг муриди эди.

Loading...