АБУ СИМБАЛ — Нил дарёси ғарбий соҳилидаги жой (Миср). Қоятошга ўрнатилган 2 қад. Миср ибодатхонаси (мил. ав. 13 – а. 1 – ярми) бор. Ҳайкаллар, бўртма суратлар сақланган. Бош ибодатхонанинг олд томонида Рамсес 11 нинг ўтирган ҳолдаги 4 та улкан хайкали мавжуд (1967 й. Асвон тўғони қурилаётган пайтда дарёнинг эски ўзани ёнидаги қояга кўчирилган).