АБУ СУФЁН

АБУ СУФЁН (567-652) — илк ислом давридаги йирик савдогар ва Макка қурайшийларининг зодагони. Маккада Муҳаммад(сав)га ва унинг диний тарғиботига қарши курашиб, уни таъқиб қилган. Кейинчалик Мадина давлати кучая бошлагач, ўз хонадони вакилларининг ислом давлатида таъсирли ўрин эгаллашини таъминлаш мақсадида Муҳаммад(сав) билан ярашган. 630 й. да Маккани Муҳаммад(сав) бошчилигидаги мусулмонларга жангсиз топширган. Халифа Усмон даврида Абу Суфённинг ўғли Муовия Сурия ҳокими этиб тайинланган. Кейинчалик, Али вафотидан кейин (661), халифалик ҳокимиятини қўлга олган Муовия умавийлар сулоласига асос солган.