АБУ СУЛАЙМОН

АБУ СУЛАЙМОН Муҳаммад ибн Тоҳир ибн Баҳром Сижистоний Мантиқий (912 — Бағдод — 985) — файласуф. Абу Наср Форобийнинг замондоши, у билан илмий баҳслар қурган. Абу Сулаймон араб ва юнон тилини яхши билган. Унинг асарлари: «Рисолатун фи маротиб қувайюл инсон» («Инсон қувватларининг даражалари ҳақида рисола»), «Расойил Эзиддавла» («Эзиддавла рисолалари»), «Шарҳе кутуб Аристутолис» («Арасту китобларига шарҳ»). Баъзи маълумотга қараганда, Абу Сулаймоннинг «Сувонул ҳикмату» («Ҳикматлар тўплами») ва «Мухаррик аввал» («Биринчи ҳаракатланувчи») асари ҳам бўлган. Абу Сулаймон мантиқилми билан кўп шуғулланганлиги учун Мантиқий лақабига эга эди.