АБУ ТАММОМ

АБУ ТАММОМ (тахм. 796, Дамашқ – 843, Мосул) — араб шоири. Асосан қасида ёзган. Араб шеъриятидаги «қадимга қайтиш» ҳаракатининг асосчиларидан. Абу Таммом ўз даврида халқ ижоди асосида турли шеърий тўпламлар, тазкиралар ҳам яратган. 7 та тазкираси маълум. Бизгача «Китоб ул-ҳамоса» («Жасорат китоби») ва «Ан-Нақоид жорир ва ал-Ахтал» («Жарир ва ал-Ахталнинг ҳажвиялари») асарлари етиб келган. Беруний ўз асарларида унинг шеърларидан кўплаб намуналар келтирган ва шеър ёзиш услубини таҳлил қилиб, «Қофият ал-алиф мин ал итмом фи шеър Абу Таммом» («Абу Таммом шеърларидаги алиф қофияси шарҳи») номли шарҳ ёзган.