АБУ УБАЙДУЛЛО Муҳаммад ибн Султонхўжа (Эшонхўжа Қори Тошкандий) (1804—?) — тарихчи. Қўқон хонлигининг Тошкентдаги ноиби ҳузурида мирзо ва бож йиғувчи вазифаларида ишлаган (1860 й. гача). У «Хулосат улаҳвол» («Аҳволлар хулосаси») китобини ёзган. Унда Қўқон хонлигининг 19-а. 2-ярмига доир тарихи ёритилган.