АБУ ЮСУФ Ёқуб ибн Иброҳим (731-798) — фиқҳшунос олим. Абу Ҳанифанинг шогирди. Халифалар Ходи (785 — 786) ва Ҳорун ар-Рашид (786— 809) даврида Бағдодда қози бўлган. Абу Юсуф Ҳорун ар-Рашид топшириғига кўра «Китоб ал-хирож» («Солиқ ҳақида китоб») асарини ёзган. Бу китоб илк халифаликнинг ижтимоий-иқтисодий тарихи бўйича қимматли манба ҳисобланади.