АБУ ЗАРР ал-Ғифорий (653 й. в. э.) — Муҳаммад(сав)нинг яқин саҳобаларидан бири. Халифаликда Али авлодлари ҳукмрон бўлиши керак деган ғояни илгари сурган. Абу Зарр ислом манбаларида номи кўп тилга олинадиган, барча ҳадис тўпламларида ҳадис нақл қилувчи ровий саҳобалардан ҳисобланади.