АБУ ЗАЙД Убайдулло ибн Умар ибн Исо ад-Дабусий (? — 1039) — бухоролик фиқҳ олими. Фиқҳда кенг тарқалган «Илм ул-хилоф» («Ихтилофлар ҳақидаги илм») таълимотига асос солган. Асли Дабусия шаҳридан. Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-ти қўлёзмалар фондида Абу Зайднинг 1094 й. кўчирилган «Тақвим ул-адилла фил-усул» («Қонуншунослик асослари бўйича далиллар баёни») ва 1278 й. кўчирилган ахлоққа доир «ал-Амад ул-ақсо» («Охирги чегара») асарлари нусхаси сақланмоқда.