АБУБАКИРОВ Ноил Қодирович

АБУБАКИРОВ Ноил Қодирович (1919.30.5, Қўқон – 1998.6.12, Тошкент) — кимёгар олим. Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси (1979). Кимё фанлари д-ри (1961), проф. (1964), Ўрта Осиё ун-тини тугатган (1941). Ўзбекистон ФА кимё инситутида илмий ходим (1946—56), Ўсимлик моддалари кимёси ин-тида директор ўринбосари (1956—65, 1980 — 83), шу ин-т гликозидлар кимёси лаб. мудири (1956—90), 1990 й. дан бош илмий ходим. Абубакиров раҳбарлигида юрак гликозидлари — строфантин ва узаргенлар синтез қилинди. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1967).

Prev Article

АБУ ТОЛИБ

Next Article

АБУЛХАЙРХОН