АБУЛАББОС ТУСИЙ

АБУЛАББОС ТУСИЙ Фазл ибн Сулаймон (8 – а) — халифаликнинг Хуросон ва Сейистондаги ноиби (782—786), амир, Абу Муслим сафдоши. Мовароуннаҳр ҳам унинг назоратида бўлган. Абулаббос Тусий кўчманчи қабилалар ҳужумидан сақланиш учун Бухоро билан Суғд оралиғида девор қурдирган. Ҳар бир фарсахга (1 фарсах — 6—7 км га тенг) биттадан дарвоза, ҳар ярим мил масофада биттадан мустаҳкам минора барпо этган. Баъзи манбаларда (Масъудий) А. Т. Бухоронинг вайрон бўлган деворларини тиклаган, деб ёзилади. Абулаббос Тусий мамлакат ободончилиги йўлида кўп ишларни амалга оширган.