АБУЛБАҚО ибн БАҲОУДДИН

АБУЛБАҚО ибн БАҲОУДДИН (16а. 1-ярми — 17-а. 1 – чораги) — тарихчи. Хожа Аҳмад ибн Жалолуддин Косоний (Махдуми аъзам)нинг набираси бўлиб, Абдулазизхон (1540—49) саройида кичик давлат лавозими (ҳукмгир)да турган. У бобосига атаб «Жомеъ ул-мақомоти Махдуми аъзам» («Махдуми аъзам мақомотининг мажмуи») китобини ёзган (1617). Бу асарда Махдуми аъзамнинг ҳаётига оид маълумотлардан ташқари, Мовароуннаҳрнинг 16-а. биринчи ярмидаги иқтисодий ва сиёсий аҳволи ҳамда шайбонийлар билан Эрон ўртасидаги муносабатларга оид кимматли маълумотлар бор.