АБУЛФАТҲ

АБУЛФАТҲ Аҳмад ибн Сижзий (? — 1024) — шахматчи, фалакиёт ва риёзиёт олими. Шатранжга оид рисола муаллифи. 300 дан ортиқ шахмат вазиятини ўз ичига олган бу рисоланинг энг қад. мукаммал нусхаси 1665 й. да Бухорода кўчирилган. Асарда ўша даврда ва олдин ўтган машҳур шахматчилар ва шахмат ҳақида ёзган олимлар тўғрисида маълумотлар, бу ўйиннинг келиб чиқишини мадҳ этувчи ривоятлар, сўнгра 10 та таъбия ва 287 та мансуба баён қилинади. Улардан кейин шахмат доналарининг нисбий қуввати, шахмат тахтасидаги ҳар хил математик ҳисоблар ва шахмат мавзуидаги 160 та тўртлик шеър келтирилган. Абулфатҳ шатранж билан машғул бўлган кишилар: Абубакр Муҳаммад ибн Яҳё ас-Сулий, Ҳожа Ҳаким Абу Райҳон , Абу Саҳд Муҳаммад ибн Али ал Бадойи, Адлий ва б. ҳақида маълумотлар беради.

Prev Article

АБУЛВОСЕ

Next Article

АБХАЗИЯ