АБУЛФАЗЛ АЛЛОМИЙ

АБУЛФАЗЛ АЛЛОМИЙ (тўлиқ исми: Шайх Абулфазл ибн Шайх Муборак) (1551 — 1603) — давлат арбоби, тарихчи ва адиб. Акбарншп вазири, бош муншийси ва энг яқин дўсти. Унинг «Акбарнома», «Ойини Акбарий» («Акбаршоҳ қонунлари») каби йирик тарихий асарлари Акбарга бағишланган. «Мукотаботи Алломий» (бошқа номи «Иншойи Абулфазл») асарида Акбарнинг 12 вилоят ҳокимлари, Бухоро хонлиги, Эрон шоҳлари ва Туркия султонлари билан ёзишмалари жам килинган. Бу мактублар бобурийларнинг қўшни Шарқ мамлакатлари билан бўлган иқтисодий ва сиёсий муносабатларини ўрганишда қимматли манба ҳисобланади. Абулфазл Алломий таржимон сифатида ҳам ном қолдирди. У қад. ҳинд файласуфи Пилпойк асарларидан айрим парчаларни форс тилига таржима қилиб, «Ийори дониш» («Билим ўлчови») номи б-н бир китобга жамлади. Абулфазл Алломий 1603 й. Бундала қабиласининг бошлиғи Сингха Деву тарафидан ўлдирилган.

Prev Article

АБУЛВОСЕ

Next Article

АБХА