АБУЛФАЗЛ БАЛЪАМИЙ

АБУЛФАЗЛ БАЛЪАМИЙ Муҳаммад ибн Убайдуллоҳ (?—940) — сомонийлар вазири. У мамлакат ободончилиги ва илм-фан ривожи йўлида муҳим ишлар қилган, олим ва шоирларни ўз ҳимоясига олган. Истахришпшт ёзишича, Абулфазл Балъамий Марв ва Бухорода кўп бинолар қурдирган. Шунинг учун «Шайх ул-жалил» («Улуғ шайх») номига сазовор бўлган. Абулфазл Балъамийга жуда кўп замондош шоирлар мадҳиялар ёзган. Абулфазл Балъамий Рудакий билан айниқса яқин муносабатда бўлган.

Prev Article

АБУЛВОСЕ

Next Article

АБЪОД