АБУЛФАЗЛ МАҚБАРАСИ, Сарахс бобо мақбараси — меъморий ёдгорлик (11 – а.). Ҳоз. Туркманистон ҳудудида. Дин арбоби Абулфазл (1023 й. в. э.) қабри . устида қурилган. Мурабба тарҳли бино (10,20х10,20 м). Қалин деворининг юқори — тўрт томонида ҳам равоқли дарчалар бор. Қўш гумбазли, гумбаз доирасимон асос устига ўрнатилган. Ичкарисининг дастлабки шакли сақланмаган. 15 – а. да таъмир этилганда қисман ўзгарган (ганч сувоқ қилинган, муқарнаслар билан безатилган). Ҳозир бино анча шикастланган ҳолда, равоқларининг ташқи деворлари емирилган, пештоқ тепаси нураб тушган.