АБУЛФАЗЛ МУҲАММАД САМАРҚАНДИЙ (имом Абулфазл Муҳаммад ибн Абдулжалил ибн Абдулмалик ибн Али ибн Ҳайдар) (12-а.) — таржимон, тарихчи. Абулфазл Муҳаммад Самарқандий устози Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насафий ас-Самарқандийнинг «Китоб ул-қанд фи тарихи Самарқанд» («Самарқанд тарихи ҳақида қанд китоб») номли араб тилидаги асарини форс тилига қисқартириб таржима қилган ва уни «Қандияйи хурд» («Кичик кандия») деб атаган.