АБУЛҲАСАН СИМЖУРИЙ

АБУЛҲАСАН СИМЖУРИЙ Муҳаммад ибн Иброҳим (?—989) — сомонийлар сипоҳсолори ва Хуросондаги ноиби (957 й. дан). Асли Ғуломлардан. Бувайхийлар ва зиёрийларта қарши жангларда ғалаба қозонган, унинг ёрдамида Ғазнада сомонийлар ҳукмронлиги ўрнатилган. Сўнг, у сомонийлар амири Нуҳ ибн Мансур (976—997) дан яширинча корахонийлардан Буғрохон (Ҳорун ибн Мусо, 992 й. да вафот этган) билан сомонийлар тасарруфидаги ерларни ўзаро бўлиб олиш хусусида музокара олиб борган. Келишувга кўра, Мовароуннахр Буғрохоннинг, Амударёнинг жан. даги ерлар эса Абулҳасан Симжурийнинг қўлига ўтиши лозим бўлган. Бу фитнада Абулҳасан Симжурий ва Буғрохондан ташқари Нуҳ ибн Мансўрнинг йирик амирларидан Фоиқ ҳам иштирок этган. Бу эса сомонийлар инқирозини тезлаштирган.

Prev Article

АБУЛВОСЕ

Next Article

АБҲАРИЙ