АБУЛҚОСИМ БОБУР

АБУЛҚОСИМ БОБУР (1422, Ҳирот – 1457 й. март, Машҳад) — темурийлардан, Бойсунқур мирзонинг ўғли. Бобоси Шоҳрух мирзо қўл остида тарбияланган. Хуросон тахти учун курашда ғолиб чиқиб, 1449 й. фев. да А. Б. Ҳиротни эгаллайди. Темурийларнинг Хуросондаги ҳукмдори (1149—57). 1454 й. да Самарқанд учун муваффақиятсиз юриш қилади ва қирқ кунлик қамалдан сўнг Султон Абу Саид б-н битим тузиб, Ҳиротга қайтади. Битимга кўра Амударё илгаригидек иккала давлат ўртасидаги чегара бўлиб қолган. Абулқосим Бобур шоирларни тўплаб мушоиралар ўтказган ва ўзи ҳам туркий, форс тилларида шеърлар ёзган.