АБУЛВАФО

АБУЛВАФО Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Яҳё ибн Исмоил ибн ал-Аббос ал-Бузжоний (940.10.6, Хуросон – 998.1.7, баъзи маълумотларга кўра 997, Бағдод) — фалакиётчи, риёзиётчи олим. Фалакиёт, хандаса, ҳисобга оид рисолалар яратган ва бу соҳаларда янги илмий масалаларни илгари сурган. Хусусан, араб тилидаги математик адабиётларда биринчи бўлиб айлана радиусини 1 га тенг деб олди, турли мураккаб геометрик масалаларни ҳал қилишга уринди. Бошланғич тригонометриянинг изчил баёнини берди. А. Птолемейнинг «Алмагест» (ал-Мажистий) асарини янги материаллар асосида қайтадан ишлаб чиқди, сфера учун sin лар теоремасини исботлади, Ғ2 дан оралатиб sin жадвалини тузди. Бағдод расадхонасида турли астрономик жадваллар тузиш юзасидан илмий иш олиб борди, Ой ва Қуёшнинг бурчак диаметрларини, Ой ҳаракатини ўрганишга оид муҳим тадқиқотлар ўтказди. Юнон олимлари (шу жумладан Абулвафо Диофант) асарларини араб тилига таржима қилган ва илмий шарҳдаган. Абулвафо асарлари Шарқ мат. ва астрономия илми тарақ-қиётига катта таъсир кўрсатди.