АБУЛВОСЕ (15 – а.) — шоир. Иншо санъатида моҳир, ҳазил-мутойибага мойил, ҳозиржавоб бўлган. Абулвосе ҳақида Восифий («Бадоеъ ул-вақоеъ»), Жомий («Баҳористон»), Навоик («Мажолис уннафоис») асарларида маълумотлар берилган. Восифий Абулвосенинг ҳозиржавоблиги б-н Навоий таҳсинига сазовор бўлгани, Султон Маҳмудга бағишланган «Чор дар чор» қасидасининг яратилиши тарихи ва 24 байтли шу қасида матнини ҳам келтиради. Жомий ушбу қасидага юксак баҳо бериб, унга ҳеч ким жавоб ёза олмаганини айтади. Навоий Абулвосенинг Маждиддин Муҳаммад ҳақида 500 байтдан ортиқ, бошқалар ҳақида 1000 байтдан зиёд ҳажвлар ёзганини маълум қилади. Жомий вафотидан сўнг Навоий тавсияси б-н А. унинг таржимаи ҳолини ёзган.