АБУЛХАЙРХОН (1693-1748) — Кичик жуз хони. Абулхайрхон 1720-й. ларда қозоқларнинг жунғар (мўғул-қалмоқ) босқинчиларига қарши курашига бошчилик қилган. 1731 й. да Абулхайрхон қозоқ зодагонларининг бир қисми б-н ўзларининг Россияга тобе бўлишга тайёр эканликларини маълум қилди. Кўпчилик қозоқ султонларининг А. сиёсатига қарши мухолифатда бўлишлари натижасида А. нинг режаси амалга ошмади. Абулхайрхон чингизий Бароқ султон томонидан ўлдирилган.