АБУЛХАЙРХОН (1412-1468) — Ўзбек улуси хони (1428 й. дан). 1446 й. да Абулхайрхон Сирдарё бўйидаги бир қанча шаҳар ва қалъалар (Оққўрғон, Арқуқ, Ўзган, Сиғноқ, Сузоқ) ни босиб олди. 1447 й. да мамлакат пойтахти Сибирдан Сиғноққа кўчирилди. 1431 й. да А. Хоразмни босиб олди. 1448 й. да Мовароуннаҳрга бостириб кириб, Самарқандни қамал қилди. 1451 й. да Абулхайрхон Абу Саид билан қўшилиб яна Самарқандга юриш қилди ва уни тахтга ўтқазди. Абулхайрхон темурийлардан Муҳаммад Жўқийга ҳам кўмаклашди (1460—62). Абулхайрхон вафотидан кейин Ибоқхон, Жонибек, Бурка султон, Ёмғурчи, Мусо мирзо, Аҳмадхон тахт вориси Шайх Ҳайдарни мағлуб қилдилар. Лекин 15-а. нинг 80-й. ларида Абулхайрхоннинг набираси Муҳаммад Шайбонийхон ўз рақиблари устидан ғалаба қозонди ва ҳокимиятни қўлга олди.