АБУМУСЛИМНОМА

«АБУМУСЛИМНОМА» — 10-11-а. ларга оид жангнома. Форс тилида ёзилган, кейинчалик араб, туркий тилларга таржима қилинган. Абу Муслим (Хуросон ва Мовароуннаҳр амири) ҳақидаги ривоят ва афсоналардан иборат. Муаллифи Абу Тоҳир Тарсусийдир. «Абумуслимнома» қадимий қисса услубида ёзилган бўлиб, унда афсонавий тимсоллар, 10 – а. да тараққий топган шарқона эр йигитлик (футувват, бағри кенглик) хусусиятлари ва талаблари ўз аксини топган. Асар Эрон, Туркия, айниқса, Туркистонда катта шуҳрат қозонган. Туркистонда унинг айрим қисмлари асосида мустақил йирик асарлар («Замчинома» ва б.) яратилган. «А». нинг ўзбек тилида нашр этилган нусхалари (мас, «Абу Муслим жангномаси», 1992) ва б. ҳам бор.