АБУСАИД МАҲЗУМ

АБУСАИД МАҲЗУМ (19 – а. нинг 2 – ярми — 20 – а. бошлари) — самарқандлик ўлкашунос, хаттот, шарқ қўлёзмалари билимдони. В. Л. Вяткиннинг кўнгилли ёрдамчиларидан бўлган, Аб. М. Вяткинга Улуғбек расадхонаси ҳақидаги халқ ривоятларини тўплашда яқиндан ёрдам берган ва ана шу расадхона ҳақидаги шарқ қўлёзмаларида ёзилган маълумотларни ахтариб топиб, тайёр ҳолда кўчириб берган. Улуғбек расадхонаси жойлашган ерни аниқлаб олишда, бу ерда қазишма ишларини олиб боришда Абусаид Маҳзумнинг ёрдами жуда катта бўлган.