АБУШҚА

«АБУШҚА»изоҳли луғат. Алишер Навоий асарларидан фойдаланувчилар учун 16-а. да Туркияда тузилган. Муаллифи номаълум. Навоий замондошларининг асарларидан ҳам айрим мисоллар киритилган. «Абушқа» луғати Абушқа сўзига изоҳ билан бошлангани учун шу ном билан машҳур. Бу сўз эски ўзбек тилида кекса, қари, нуроний маъноларида ишлатилган. «Абушқа»ни юзага келтиришда ҳиротлик Толеъ Имоний томонидан 15 – а. да Навоий асарларига тузилган ўзбекча-форсча «Бадоеъ ул-луғат»дан кенг фойдаланилган. «Абушқа»ни даставвал венгриялик шарқшунос Г. Вамбери Будапештда венгер тилида (1862), кейин рус шарқшуноси В. Вельяминов-Зернов «Ал-луғат ун-Навоий вал-истишҳодот илчиғатоия» («Чиғатой тилидан шоҳидлик келтирувчи Навоий лутати») номи билан нашр эттирган (1868).