АБУТАЛИЕВ Фарадей Басирович (1932.25.3, Тошкент) — математик олим, Ўзбекистон ФА акад. (2000), физика-мат, фанлари д-ри (1964), проф. (1972). Ўрта Осиё давлат ун-тини тугатган (1952). Ўзбекистон ФА Ҳисоблаш марказли кибернетика ин-тида илмий ходим (1957 — 62), 1962 й. дан лаб. мудири. И. т. ишлари дифференциал тенгламалар, ҳисоблаш мат. си, дастурлаш, ахборотлар назарияси, эластиклик назарияси, гидродинамика муаммоларига бағишланган. Абуталиев параболик типдаги ночизиқли тенгламаларнинг ихтиёрий шаклли соҳаларидаги ечимларини топиш учун тежамли ҳисоблаш схемаларини ишлаб чиқди.