АБХАЗ ТИЛИ — Абхазияда яшовчи абхазлар тили. Кавказ (иберий-кавказ) тилларининг абхаз-эдигей гуруҳига киради. Абхаз тилида 70 мингдан кўпроқ киши сўзлашади. 2 асосий диалекти — абжуй (адабий тилга асос бўлган) ва бзиб бор. А. т. да ундош фонемалар жуда кўп. Унлилар тизими оддий. Турланиш кам тараққий этган. Луғатидаги кўп сўзлар бир бўғинли ўзакдан иборат. 19 – а. нинг 60-й. ларқдан Абхаз тили ёзувини яратиш учун интилишлар бўлди. 1862 й. да П. К. Услар Абхаз тили учун кирилл-рус графикаси асосида алифбо тузди. 1926 й. да у тизими Н. Я. Маррнинг аналитик алифбоси билан алмаштирилди. Абхаз тили 1928 й. дан лотин, 1938 й. дан грузин, 1954 й. дан яна кирилл-рус графикаси асосидаги ёзувга кўчди.